Мудофаа вазирлигига янги техника топширилди

Келажакда Ўзбекистон Қуролли кучларини энг янги ва энг замонавий бронетехника воситалари, қурол-аслаҳа ва ҳаво мудофааси воситалари билан жиҳозлаш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига, 2018-2021 йилларда моддий базасини янгилаш дастурига асосан, янги техника ва транспорт воситалари топширилди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

Мудофаа вазирлигига янги техника топширилди

Янги техникани топшириш маросими Чирчиқ полигонида бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирлигига 200 дан ортиқ ҳарбий техника топширилди. Қайд этиш жоизки ушбу техник воситалар орасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган UzAuto Trailer, КамАЗ ва SamAuto компаниялари маҳсулотлари бор.

Мудофаа вазирлигига янги техника топширилди

Мудофаа вазирининг таъминот бўйича ўринбосари Ойбек Исмоилов айтишига қарагандан, бугун топширилган техникалар – бу ҳали режалаштирилаётган янгилаш дастурининг кичик бир қисмидир. Келажакда Ўзбекистон Қуролли кучларини энг янги ва энг замонавий бронетехника воситалари, қурол-аслаҳа ва ҳаво мудофааси воситалари билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Мудофаа вазирлигига янги техника топширилди