ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги банклардан бирининг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкаларидаги пулларни ўзлаштириб келган. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, мазкур мансабдор шахслар 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларни мижозларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиб келган.
Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Ўзбекистон ЖК 169-моддаси 3-қисми (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.