ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Тошкентда 25 март санасидан режа асосида иссиқ сувни ўчириш ишлари амалга оширилади, деб хабар қилмоқда "Тошиссиқликэнерго".
2019-2020 йил иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш учун Тошкентда 25 мартдан 5 апрелга қадар иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади.
3 апрелдан 26 апрелга қадар иссиқлик тармоқлари механик чидамлилик ва босимга синовдан ўтказилади.
Аҳоли ўзини қизиқтирган саволларни (71) 215-72-73 рақамлари орқали кузатилган носозликлар ҳақида мурожаат қилишлари мумкин.
Иссиқ сув қайси ҳудадларда қачон ўчирилиши ҳақида қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин.