UzAirways рейсларида Wi-Fi тизими ишга туширилди

Эндиликда ҳар бир йўловчи таклиф этилган нархларга биноан белгиланган мегабайтларни харид қилишлари ва парвоз вақтида ундан фойдланишлари мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейсларида ҳар бир йўловчи таклиф этилган нархларга биноан белгиланган мегабайтларни харид қилишлари ва парвоз вақтида ундан фойдланишлари мумкин. Бу ҳақда Uzcard компанияси хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Uzcard банклараро тўлов тизими орқали интернет хизматлари учун банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нинг биллинг тизимига интеграция қилиш имконияти яратилди.

Ҳаво йўлларининг биринчи Airbus A320neo самолёти Тошкентга етиб келди

Эндиликда, ҳар бир йўловчи таклиф этилган нархларга биноан белгиланган мегабайтларни харид қилишлари ва парвоз вақтида ундан фойдланишлари мумкин.  Ушбу тўлов жараёни мобил ускунага интеграция қилинган автоматлаштирилган тизим орқали ҳамда парвоз ходими ёрдамида амалга оширилади.

Янги самолёт 150 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб ( бизнесда -12 та, эконом классда -138 та), қатор қулайликларга эга: замонавий дизайн, қулай ва кенг ўриндиқлар ва уларга жойлаштирилган дастурли мониторлар, алоқа ва Wi-Fi тизими, мукаммаллаштирилган товуш изоляцияси.  Wi-Fi тизимидан фойдаланиш имконияти ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, маҳаллий ва жаҳондаги сўнгги янгиликлардан огоҳ бўлиш каби имкониятларни яратади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”  Миллий авиакомпаниясининг янги Airbus A320neo моделидаги самолёт ўз қатновларини бошлагани ва илк рейс Тошкент-Боку-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилгани ҳақида хабар қилган эдик.