Қозоғистон Ўзбекистонга спутник яратишни таклиф қилмоқда

Ушбу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта мамлакатидан ҳар бирига қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа секторларини ривожлантириш учун ўз мониторингини олиб боришга ёрдам беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларига ерни масофавий зондлаш учун бешта спутниклардан иборат гуруҳни ташкил этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон Бош вазир ўринбосари Женис Қосимбекка таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистонда нефт қувури қуришни режалаштирмоқда

"Биз конкрет регионал лойиҳани таклиф қилмоқдамиз, яъни, ерни масофавий зондлаш учун бешта спутникдан иборат гуруҳни ташкил этишни таклиф қилмоқдамиз, бу гуруҳда ҳар бир мамлакатга биттадан спутник тегишли бўлади", - деди Қосимбек форумда чиқиши давомида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатидан ҳар бирига қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг бошқа секторларини ривожлантириш учун ўз мониторингини олиб боришга имкон яратади.

"Келажакда бу таклифларни таҳлил қилиш ва ўрганиш учун барча мамлакатларга йўллашга тайёрмиз", - деган Қосимбек.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда жума куни Марказий Осиёнинг бешта давлати ҳукумат делегациялари иштирокида биринчи Марказий Осиё иқтисодий форуми бўлиб ўтган эди.