Хонанда Шаҳзода Кремль саҳнасида қўшиқ куйлайди

Концертда Россия эстрадасининг таниқли артистлари иштирок этадилар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар – Sputnik. Ўзбекистонлик хонанда Шаҳзода 21 март куни Кремль саҳнасида чиқиш қилади. У оммабоп мусиқа соҳасида топшириладиган BraVo  - халқаро профессионал мусиқа мукофоти тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Эксклюзив: Лола Йўлдошева Россиядаги ҳаёти ва ижоди ҳақида интервью берди

Ташкилотчилар хабарига кўра, хонанда Филипп Киркоров, Дима Билан ва Тамара Гвердцителилар билан бир саҳнада чиқиш қилади.

Кенг кўламли шоуда шунингдек, америкалик хонанда Майкл Болтон, Буюк Британиядан Леон Льюис ва ирландиялик рок-мусиқачи Крис де Бурглар иштироки кутилмоқда.

Мусиқий экспертлар турли номинацияларда ғолибларни аниқлайдилар. Хусусан, "Йил қўшиқчиси", "Йил мусиқий видеоси", "Йил қўшиғи" йўналишларида моҳир ижрочилар кимлиги ойдинлашади.