ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига эстрада юлдузларининг ташрифлари давом этмоқда. Қўлтиқтаёқда бўлган Дима Билан ҳам Humo Arena муз саройининг очилиш маросимини ўтказиб юбормаслик учун Тошкентга етиб келди.
У ўзининг Instagram саҳифасига қандай қилиб аэропортдан қўлтиқтаёқда чиқаётгани тасвирланган суратни жойлади.
Қўлтиқтаёқда Тошкентга сафар: Дима Биланни ўзбек оши билан даволашади
© Instagram
Ҳозирда Билан меҳмонхонда дам олмоқда ва уни мазали ош билан меҳмон қилишганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентга бугун аллақачон Филипп Киркоров ва Николай Басков ташриф буюришди. Уларни қироллардек кутиб олишганлардидан ҳайратда эканликларини яширишмади.
Sputnik Ўзбекистон воқеалар ривожини кузатиб бормоқда.