Янги Зеландиядаги масжидларда содир бўлган отишмада 27 киши ҳалок бўлди

Гувоҳларнинг маълум қилишича, Линвуд масжидидаги отишмани шлем ва кўзойнак таққан оқ танли шахс содир этган. Отишма содир бўлган вақтда масжидда 300 га яқин қиши бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Янги Зеландиянинг Крайстерч шаҳрида икки масжидда содир бўлган отишмада 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости New Zealand Herald маҳаллий нашрга таяниб хабар қилди.

Аввалроқ ОАВлар ҳодисада 9 нафар киши қурбон бўлганлиги ҳақида хабар қилишган эди.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, Линвуд масжидидаги отишмани шлем ва кўзойнак таққан оқ танли шахс содир этган. Отишма содир бўлган вақтда масжидда 300 га яқин қиши бўлган. Жиноятчи ўз ҳаракатларини ижтимоий тармоққа онлайн транслация ҳам қилиб борган.

The New Zealand Herald нашрининг маълум қилишича, отишмани содир этган шахс Австралия фуқароси. У ҳужум олдидан интернетда 37 саҳифалик манифест эълон қилиб, унда ўз ҳаракатларини теракт деб айтган.

Ҳозирда полиция бир кишини қўлга олган. Унинг кимлиги ошкор этилмаяпти. 

Шу билан бирга 1 News канали Линвуддан ташқари шаҳар касалхонаси ва яна бир масжидда ҳам отишма содир этилгани ҳақида хабар қилмоқда.

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн ҳодисани теракт ва бу мамлакат тарихидаги “энг қора кунлар” деб атади.