Суд уч миллиард рубль пора олганликда айбланаётган депутатни ҳибсга олишни рад этди

Россияда Екатеринбург шаҳрининг Ленин туман суди терговчининг депутатни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномани рад этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Россияда  Екатеринбург шаҳрининг Ленин туман суди уч миллиард рубль пора олганликда айбланаётган Давлат думаси депутати Вадим Белоусовни ҳибсга олишни рад этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Екатеринбург шаҳрининг Ленин туман суди терговчининг депутатни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномани рад этган. Ҳозир терговчи ушбу қарор устидан шикоят келтириши учун 3 кун муҳлати бор.

Россиялик сенатор парламент йиғилиши ўзида қўлга олинди

Депутат ҳимоячисининг сўзларига кўра, Белоусов терговчининг олдига Давлат думаси делегацияси таркибида Беларусга сафар қилиш масаласини келишиб олиш учун келган, “бироқ терговчи судга уни ҳибсга олиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этган”.

2018 йилнинг декабрида Давлат думаси депутат Вадим Белоусовни дахлсизликдан маҳрум этгани ва унга қарши РФ ЖКнинг "Пора олиш" моддаси билан жиноий иш қўзғатишга розилик берганди.

Тергов версиясига кўра, 2010-2014 йиллар оралиғида Белоусов Челябинск области собиқ губернатори Михаил Юрьевич билан биргаликда “Автобан” холдинг раҳбаридан ҳимоя учун пора олган. Натижада, холдинг ташкилотларига йўлларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги аукционларда ғалаба таъминлаб берилган, пора берганлар назоратидаги шахслар эса давлат корхоналари директорлари лавозимига тайинланган. Пора миқдори уч миллиард рублдан ошгани маълум қилинган.