Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия халқига ҳамдардлик билдирди

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 49 нафарга етди. Касалхоналарда 39 нафар жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади. 

Президент матбуот хизматнинг маълум қилишича, Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади.

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 49 нафарга етди. Касалхоналар 39 нафар жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бугун, жума куни Крайстчерч шаҳрида отишма содир бўлди. Отишма содир бўлган вақтда масжидда 300 га яқин қиши бўлган. Жиноятси ўз ҳаракатларини ижтимоий тармоққа онлайн транслация ҳам қилиб борган. Масжидлардан бирига ўт очган шахс австралиялик Брентон Таррант эканлиги аниқланган.

​Тўрт нафар гумон қилинувчи қўлга олинган, кейинрок эса ўт очган эркакнинг ўзи ҳам ҳибсга олинди.