Ўзбекистонлик боксчининг рақиби жангдан бош тортди

Ўзбестонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов 15 март куни ўзининг бешинчи жангини колумбиялик Сантандер Сильгадога қарши ўтказиши керак эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбестонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов 15 март куни ўзининг бешинчи жангини колумбиялик Сантандер Сильгадога қарши ўтказиши керак эди. Бироқ жангга 2 кун қолганида рақиб ўзгарди.

Исроил Мадримов венесуэлалик рақибини нокаутга учратди - видео

Ўзбекистон Олимпия қўмитасининг хабар қилишича, колумбиялик боксчи ушбу жангдан бош тортган. Унинг ўрнига Баҳодир Жалоловга америкалик Уилли Харвейга қарши баҳс олиб боради.

Таъкидланишича, жанг санаси ўзгармаган. Рақиблар АҚШнинг Калифорния штатида рингга кўтарилишади.

Жалолов шу пайтгача профессионал боксда 4 бор рингга чиқиб, барча рақибларини нокаут учратган. Харвей ҳам 4 бор рингга чиққан, бироқ унинг ҳисобида 1 та мағлубият бор. Ғалабаларининг учаласи ҳам нокаут.