Тошкентда 4 балли зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Қозоғистон эканлиги айтилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Фавқулодда сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази 14 март куни Тошкент вақти билан 2:32да Қозоғистонда зилзила содир бўлганини хабар қилмоқда.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 4 балл, Гулистонда 2 балл, Жиззахда 2 баллик ер силкинишлари қайд этилган.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган, деб хабар қилади ФВВ.