ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрида йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти.
Ҳаракат, хусусан, қуйидаги кўчаларда соат 11:00 дан 18:00 гача чекланади:
- Бешёғоч кўчасининг Фуркат кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми
- Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми
- И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми
- Қоратош кўчасининг Бунёдкор кўчасидан 1-шаҳар шифохонасигача бўлган қисми
“Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” ДМ шаҳримиз аҳолисидан бу ноқулайлик учун узр сўрайди ва ҳаракатланиш чекланадиган кўчалар рўйхатини маълум қилади", - дейилган хабарда.