Стипендия эвазига контракт пулини камайтириш мумкин бўлади

Янги ўқув йилидан талабалар стипендиядан воз кечиш эвазига контракт пулини камроқ тўлаши мумкин бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Ўзбекистонда келажакда талабалар стипендиядан воз кечиш ҳисобига контракт пулини камроқ тўлаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

Бу ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган. 

“2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган барча босқич талабалари стипендиялардан воз кечиш ҳисобига йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган тўлов-котракт пулини тўлаш ҳуқуқига эга”, - дейилган янги қонун лойиҳасида.

Ундан ташқари, янги ўқув йилидан бошлаб абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасаларига ёки  таълим йўналишларига ҳужжат топшириш ҳамда турар жойидан қатъий назар ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари орқали топшириш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, янги қонун ҳозирча лойиҳа кўринишида бўлиб, уни муҳокама қилиш 28 мартга қадар давом этади.