Шавкат Мирзиёев Хумо Аренани кўздан кечирди

Президент 15 март куни нуфузли меҳмонлар иштирокида очилиши режалаштирилаётган Хумо Аренани кўздан кечирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” муз саройида олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ишларини кўздан кечирди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев мажмуадан самарали фойдаланиш, оммавий тадбирлар вақтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, иншоот атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу муз спорти саройи қурилиши лойиҳаси президент томонидан 2017 йил 3 февраль маъқулланиб, унинг қурилишига тамал тоши қўйлган эди.

Humo Arena очилиши 15 март кунига белгиланди

Мажмуа Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида, 9 гектар майдонда қурилган. Замонавий муҳандислик технологияларини уйғунлаштирган “Humo Arena” мажмуасидан 12,5 минг ўринли кўп тармоқли муз аренаси, 200 ўринли машғулотлар майдони, тренажёр зали, спорт музейи ва кўплаб бошқа объектлар ўрин олган.

Хумо Арена очилиш маросими 15 март кунига белгиланган. Очилиш маросимига Ўзбекистон президенти, вазирлар ва ҳокимлар, дипломатик корпус вакиллари, бир қатор нуфузли хорижий меҳмонлар, таниқли хоккейчи ва фигурали учувчилар, журналистлар ва эстрада юлдузлари таклиф қилинган. 

Шавкат Мирзиёев Хумо Аренани кўздан кечирди