ОАВ: Ҳабиб Нурмагомедов сентябрда жанг ўтказади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов сентябрь ойида октагонга қайтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини 2019 йил сентябрь ойида ўтказади.

Шунингдек, амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам октагонга қайтади

“Мен, Зубайра Тухугов ва Абубакар Нурмагомедов сентябрь ойида жанг қиламиз. Ҳозирча рақибларимизнинг ким бўлиши маълум эмас”, — дея унинг сўзларини келтирди журналист Азамат Бостанов ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди. Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.
Шунингдек, Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам 1 йилга четлатилиб, уларга 25 минг доллардан жарима тўлашлари белгиланган эди.
Спорт