Москвада Марказий Осиё фуқаролари ўз ватандошларини зўрлади

Ёвуз ниятли шахслар қизларга пневматик қурол билан таҳдид қилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Москва ғарбидаги квартираларнинг бирида қизларни зўрлаган эркаклар Ўрта Осиё фуқаролари эканлиги аниқланди, деб хабар қилди РИА Новости ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таянган ҳолда.

Москвада беш аёлни ўлдирган ўзбекистонлик маньяк устидан суд бошланади

Илгарироқ, бошқа бир манба қуролланган тажовуз 12 март куни содир бўлганини маълум қилган эди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. ИИВ Бош бошқармаси матбуот-хизмати турли манзилларда яшовчи уч нафар гумондор қўлга олинганини хабар қилган.

"Жабрдийдалар ҳам, ёвуз ниятли шахслар ҳам Ўрта Осиё фуқароларидир", — деб айтган агентликка суҳбатдош.

Хабар қилинишича, қизлар ҳеч қаерда ишламаган, шу билан бирга талончилар уларнинг заргарлик буюмлари, мобил телефонлари ва пулларини ўғирлаб кетишган.

Суҳбатдошнинг айтишича, босқинчилар жабрдийларага пневматик қурол билан таҳдид қилган.

Москва Тергов қўмитаси бош тергов қўмитаси матбуот-хизмати хабарига кўра, қизлар "пул эвазига интим хизмат кўрсатганлар".

1987, 1994 ва 1996 йилда туғилган ёвуз ниятли шахслар - ҳар бири қандай роль ўйнаганидан қатъий назар РФ ЖК 131 моддаси 2 қисми "б" банди (номусга тегиш), 132 модда 2 қисми (сексуал характердаги зўравонлик ҳаракатлари), ва 162 модда 3 қисми (талон-тарож)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.