Араб шайхининг 10 ғилдиракли автомобили

Автомобил оғирлиги 24 тонна. У ҳажми 15 литр, қуввати 600 от кучига эга  бўлган дизел двигатели ёрдамида ҳаракатланади.
Sputnik

Автомобилларга қизиқувчи БААлик шайх Хамад бин Хамдан ал Нахайян кўпчилликка яхши таниш. Унинг гаражида 100га яқин ғайриоддий автомобиллар тўпланган, деб ёзади Car.ru нашри.

Бу сафар шайх узунлиги 11 метрли усти очиқ йўлтанламас автомобил соҳиби бўлди. Автомобил америка ҳарбий юк автомобили Oshkosh M1075 асосида ясалган бўлиб, унинг 5та ўқи ва 10та ғилдираги бор. Автомобил оғирлиги 24 тонна. У ҳажми 15 литр, қуввати 600 от кучига эга  бўлган дизел двигатели ёрдамида ҳаракатланади.

БАА дизайнерлари томонидан ясалган автомобил ташқи кўриниши 40 йиллар автомбилларини эслатади. Олд ва орқа фаралари эса америка автомобилларидан олинган.

Автомобиль шайхга неча пулга тушганини тасаввур қилиш ҳам қийин. Эҳтимол ушбу пулга бутун бошли автопарк сотиб олса бўлар, лекин коллекционер учун айнан ҳеч кимда йўқ ноодатий автомобил қадрлидир.

Ҳа айтмоқчи, шайх бин Хамдан ал Нахайян гаражида ундан ташқари яна бир неча ғалати автомобиллар бор: биг фут ғилдиракли Mercedes W123, улукан Willys, кенглиги 3та автомобилга тенг Jeep, 8 балонли Nissan Patrol, ов қилиш қулай бўлиши учун махсус ясалган эшиксиз Rolls Roys, йўлтанламас Ford Mustang ва бошқалар бор.