Ўзбекистонга “голланд” гулларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

Ўзбекистонга қиймати 43 750 000 сўмлик 875 дона ҳар хил рангдаги Голландия атир гулларини ноқонуний олиб кириш ҳолати фош қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистонга “голланд” гулларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, мазкур қонунбузарлик “Ғишткўприк” чегара божхона постида содир этилди.

Божхона ходимлари Ўзбекистонга ўзининг Lacetti, Сhevrolet Lacetti русумли автотранспорт воситаларини бошқариб кириб келган фуқаролар И.М. ва А.А. ларнинг автотранспорт воситалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишади.

“Мазкур фуқароларнинг йўловчи божхона декларацияларида ёзиб кўрсатмасдан ҳамда оғзаки сўровда маълум қилмасдан, қиймати 43 750 000 сўмлик 875 дона ҳар хил рангдаги Голландия атир гулларини республикамизга олиб кираётгани фош қилинди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга “голланд” гулларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.