Ўзбекистон Boeing 737 MAX самолётларини қабул қилишни таъқиқлади   

Таъқиқ вақтинчалик бўлиб, бугундан бошлаб 1 ой давомида амал қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ўз аэропортларида Boeing 737 MAX самолётларини қабул қилишни таъқиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Бугун Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлиги Ўзбекистон аэропортлари Boeing 737 8 MAX ва Boeing 737 9 MAX самолётларини қабул қилмаётганларини хабар қилди. Таъқиқ вақтинча 13 март соат 17:00дан бир ой давомида амал қилади”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, таъқиқ ушбу турдаги самолётларнинг Ўзбекистон устидан учиб ўтиши таъқиқланмаган.

Хитой Boeing 737 MAX самолётларида парвоз қилишни тақиқлади

Эслатиб ўтамиз, бир неча соат олдин Қозоғистон ҳам ушбу турдаги самолётлар парвозини таъқиқлаган эди. Кеча 12 март куни эса Хитой ва  Европа Иттифоқм мамлакатлари Boeing 737 MAX самолётлари парвозини таъқиқлаган эди.

Boeing корпорациясининг энг янги самолётларидан бири – тўртинчи авлод 737 8 MAX 10 март куни Эфиопияда қулаб тушган эди. Ундан бир неча ой олдин эса Филлипинда ҳам ана шундай фожеа юз берган.

Мутахассисларнинг дастлабики хулосаларига кўра, Boeing 737 8 MAX самолётлари назорат тизимида хатолик туфайли самолёт кескин пастга шўнғишии эҳтимоли бор.