Қозоғистон Ўзбекистонда нефт қувури қуришни режалаштирмоқда

Янги қувур орқали Ўзбекистонга йилига 5 миллион тоннагача нефт етказиб бериш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистонга "Шымкент-Жиззах" нефт ўтказгичини қуришни режалаштирмоқда, деди қўшни мамлакат энергетика вазири ўринбосари Болат Акчулаков.

Айни дамда нефт қувурини қуриш ишлари бошланмган. Қурилиши Жиззахда нефтни қайта ишлаш заводи ишга тушганидан кейин бошланиши режалаштирилган.

“Биз айни дамда Жиззахда қурилаётган нефтни қайта ишлаш заводининг техник хусусиятларига бағишланган музокаралар ўтказдик”, - деб вазир ўринбосарининг сўзларини келтиради "Казинформ".

Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги нефт қувури ташқаридан маблағ жалб қилиш эвазига қурилади. Ундан кореянинг Эксимбанки, Хитойнинг Давлат ривожланиш банки, “Гапромбанк” ва “Кредит Свисс” банклари иштирок этиши кўзда тутилган.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Жиззахда нефт заводи қуриш – лойиҳа босқичида.