Бош прокуратура қимматбаҳо асарни давлатга қайтарди

Тергов томонидан аниқланишича, фуқаро 2008 йилда рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлигидаги асарни 50 минг долларга сотган ва таниши орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлик асари махсус комиссия аъзолари иштирокида тегишли процессуал тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул ходимларига тақдим этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Бош прокуратура томонидан 27.05.2014 йилда Яккасарой тумани ИИБ ТБ томонидан К.Й. га нисбатан Жиноят кодексининг 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув ўтказилди.

Тарихни “булғаган” расм

Тергов томонидан аниқланишича, 28.08.2008 йили фуқаро А.П. ўз таниши бўлган К.Й.га рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлигидаги асарни 50 минг долларга сотганлиги, ва у ўз навбатида таниши бўлган Р.Ф. орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетганлиги аниқланди.

2014-2018 йиллар даврида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги сабали жиноят иши бир неча марта тўхтатилган ва тугатилган. Шундан кейин, фуқаро А.П. қабул қилинган қарорлардан норозилиги хақида Бош прокурор номига ариза билан мурожаат қилди. Бош прокурор топшириғиға асосан ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бўлимидан талаб қилиб олинди ва 04.06.2018 йили Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасининг иш юритувига берилди.

Третьяков галереясидан машҳур рассомнинг асари ўғирланди

Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан 14.06.2018 йилда ўтказилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида ушбу жиноят иши фош этилиб, Рембрандтнинг муаллифлик иши топилди.

Тергов натижаларига кўра, К.Й. ва Р.Ф. Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 238-моддасининг 2-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) билан айбланувчи сифатида жалб қилинди ва 14.09.2018 йилдаги жиноят иши айблов далолатномаси билан судга юборилди.

Қайд этилишича, 21.11.2018 йилдаги жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ҳукмига кўра, К.Й. ва Р.Ф. айбдор деб топилди, асар эса давлат даромадига ўтказилди.“Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлимининг 13.03.2019 йилдаги хатига асосан, рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлик асари махсус комиссия аъзолари иштирокида тегишли процессуал тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул ходимларига тақдим этилди”, - дейилади хабарда.