Автобус бекатини "парковка" қилган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкентда жамоатчиликни менсимасдан автомбилларини автобус бекатида қолдириб кетган ҳайдовчилар жазоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзини ҳурмат қилган одам, ўзгаларга ҳам беҳурматлик қилмайди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Кеча, Тошкент ИИББга журналистлар мурожаат қилиб, автоуловларини автобус тўхташ жойида қолдириб кетган ҳайдовчилар ҳақида хабар қилишган.

Автобус бекатини "парковка" қилган ҳайдовчилар жазоланди

Ушбу автомобиллар  туфайли одамлар автобуслар бекатда хавфсиз тўхтай олмаяпти, одамлар автобусга чиқиш учун йўлнинг ўртасигача келишга мажбур бўлишмоқда, дейилган эди журналистлар хабарида.  

ЙПХ инспекторлари ушбу хабарда келтирилган қонунбузарликка нисбатан тезлик билан чора кўришди. Қоидабузарлар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар тузилди. Автобус бекати эса автомобиллардан тозаланди.

Автобус бекатини "парковка" қилган ҳайдовчилар жазоланди

Хабар сўнггида ИИББ ҳайдовчиларга яна бир бор ҳайдовчиларга автоуловларни бекатларда қолдирмасликни ҳамда “бошқа фуқароларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш – бу инсоннинг ақл ва тарбияси кўрсатгичи эканини” эслатиб қўйган.