Ўзбекистонлик дзюдочилар Екатеринбург “Катта дубулға” турнирида иштирок этишади

Мазкур турнир Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини бериши билан янада аҳамиятли.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочилар 15-17 март кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида дзюдо кураши бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик мусобақада иштирок этишади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, “Катта дубулға” турнирида 50 га яқин мамлакатдан 400 дан зиёд иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар вакиллари ҳам бор. Қайд этиш жоизки, мазкур турнир Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини бериши билан янада аҳамиятли.

Делегация таркиби қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев, Кемран Нуриллаев
-66 кг: Артём Штурбабин, Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Обидхон Номонов, Улуғбек Отамуродов
-81 кг: Мусо Собиров, Акмалжон Нажмиддинов,
-90 кг: Шаҳзодбек Сабиров
+100 кг: Ҳусниддин Ҳусанов

Аёллар:
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова

Мураббийлар: Жамшид Худойберганов ва Илҳом Холиқов