ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. АҚШ делегацияси ва "Толибон" ҳаракати Дохада ўтказилган бешинчи раунд музокараларнинг охирги кунида терроризмга қарши кураш ва америка қўшинларини Афғонистондан чиқариш борасида битим лойиҳасини туздилар, деб хабар қилмоқда TOLOnews телеканали ўз манбасига таянган ҳолда.
"Қоғозда" инглиз ва пушту тилларида қайд қилинган битим тафсилотлари очиқланмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2001 йилдан бошлаб Афғонистонда "Толибон" ва бошқа террористик гуруҳларга қарши ҳарбий операцияни ўтказиб келади. Бу америка ҳарбийлари иштирок этган энг давомли ҳарбий можародир.
АҚШ ва толиблар ўртасида музокараларнинг янги раунди 25-февралда бошланган эди. Сал олдин АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод АҚШ ва "Толибон" ўртасида музокаралар самарали кечаётгани ҳақида хабар берган эди.