"Лукойл" Ўзбекистон шимоли-ғарбида янги қазилмаларни топишга умид қилмоқда

Россия компанияси республика шимоли-ғарбида "улкан территорияни" ўрганиш тўғрисида битимни имзолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Россиянинг "Лукойл" нефт компанияси компанияси Ўзбекистонда углеводородлар захирасини кашф қилишга умид билдирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Вагит Алекперов хабар берган.

Энди "Лукойл" Ўзбекистон ички бозорига ҳам газ етказиб беради

"Ҳозирда компания Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисми - яъни Қорақалпоғистондаги катта территорияни ўрганиш тўғрисида битим имзолади. Биз бу территорияда янги қазилмаларни кашф қилишга умид қилмоқдамиз, бу бизнинг лойиҳаларимиз келажакда ҳам тараққий этишига туртки бўлади", - деб таъкидлаган Алекперов РИА Новостига.

Алекперовнинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистон иқтисодига, шунингдек, Ўзбекистон президенти томонидан ўтказилаётган сиёсатга ишонади, ва импортнинг ўрнини босиш туфайли вужудга келган санкциялар юмшатилишига умид қилади.

"Лукойл" раҳбари, бугунги кунда Ўзбекистон иқтисоди нафақат углеводородлар, балки рангли ва қора металлургия, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳам жадаллик билан тараққий этаётганини қайд этиб ўтди.

 

\