Ўзбеклар Россия саҳнасини мафтун этишда давом этишмоқда: Сайёра иккинчи босқичга ўтди

Ўзбекистонлик ёш хонанда ўзи ижод қилган "Бегу к тебе" қўшиғини ижро этиб, барчани ўзига мафтун айлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Ўзбекистонлик Сайёра (Sayyora) Россиянинг TНT телеканали томонидан ташкил этилган “Песни” телешоусининг иккинчи мавсумида саралаш босқичидан ўтди.

Ўзбекистонлик Олег Терновой "Песни" танлови ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик ёш хонанда ўзи ижод қилган "Бегу к тебе" қўшиғини ижро этиб, барчани ўзига мафтун айлади.

Ҳақиқий ижодкор сифатида Сайёра депрессияни бошдан кечирган. Уни 12 йил давомида ҳеч нарса янги қўшиқ яратишга илҳомлантирмаган. Сайёра Нью Йорк метросидаги мусиқачилардан илҳомланган ва эндиликда “Песни” лойиҳасида ўз иқтидорини намоён қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, TНTнинг “Песни” шоуси биринчи мавсумида ўзбекистонлик Олег Терновой (Terry) ғолиб бўлган эди. Terry 5 миллион рубль ва Black Star лейбли билан шартнома имзолашни қўлга киритган.