Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда айрим ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланди

Ҳукумат қарори билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида”ги қонунчиликка қўшимча киритилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида”ги қонунчиликка қўшимча киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-каналида хабар қилинди.

Тошкент ИИББ ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга оид маълумотни тақдим этди

Низомга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда қуйидагиларни талаб қилиш тақиқланди:

- ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;

- миллий гувоҳномани берган ЙҲХБ тасдиқномаси;

- тиббий маълумотнома;

- транспорт воситасини 12 ой бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Яъни, 2020 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномаларга алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонигина тақдим этилади.