Адолатсиз судьялар дўзахга тушади – Қирғизистон президенти ҳадисдан мисол келтирди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳеч ким судьялар қарорини бекор қила олмаслигини эслатиб, улардан буни ҳамиша ёдда тутишларини сўради. Шунингдек, у ҳаёт қисқалиги ва “барчамиз Яратган олдида жавоб берамиз”, деб қўшимча қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков судьяларнинг XI қурултойида судьялар тўғрисида ҳадис айтиб берди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Назарбоев яна латифа айтиб, ҳаммани кулдирди

Қирғизистон раҳбари ҳадисда пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар: уч хил судьялар бўлади - иккитаси дўзахга, бири эса жаннатга тушади.

“Агар судья адолатли қарор чиқарса, унинг жойи жаннатда бўлади. Ишни яхши тушунмасдан ҳукм чиқарган ёки ҳақиқатни билиб туриб, адолатсиз қарор чиқарганларни эса дўзах кутади”, - дея ҳадисдан мисол келтирди Қирғистон президенти.

Жээнбеков ҳеч ким судьялар қарорини бекор қила олмаслигини эслатиб, улардан буни ҳамиша ёдда тутишларини сўради. Шунингдек, у ҳаёт қисқалиги ва “барчамиз Яратган олдида жавоб берамиз”, деб қўшимча қилди.