Ушбу экологик фестивал доирасида 409 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилади, ундан ҳар бир киши иштирок этиши мумкин. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, иштирокчилар ҳар бир туманда махсус пунктларга мурожаат қилиб, у ердан дарахт кўчатлари олишлари, белгиланган бўш ҳудудларга ёки ўз ҳовлиларига ўтқазишлари мумкин.
Фестивалда 2 мингга яқин кўнгиллилар, маҳаллалар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам иштирок этмоқда.
Шунингдек, фестивал доирасида мастер-класслар ва бошқа мавзули тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Тадбирнинг асосий мақсади – Тошкент экологиясини яхшилашга ҳисса қўшиш.