Тошкент олийгоҳларида тайёр диплом иши неча пул туради

Тошкент давлат юридик университети талабалари тайёр диплом иши учун — 500-800 АҚШ долларини тўлайдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Тошкент олий ўқув даргоҳларида тайёр диплом ишларининг тахминий нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда "Инсон ва қонун" журнали томонидан тайёрланган репортажда келтирилган.

Тест системаси Ўзбекистон таълим тизимини бузди, деб ҳисоблайди доцент Қодиров

Мақолада келтирилишича, диплом иши нархи иш мавзуси ва олий ўқув юртининг нуфузига қараб турлича белгиланар экан.

"Масалан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ­учун диплом ёзиш 200 АҚШ доллари, Тошкент давлат юридик университети — 500-800 АҚШ доллари, Тошкент молия институти — 500 АҚШ доллари, Тошкент ахборот технологиялари университети — 200-400 АҚШ доллари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети — ­100-200 АҚШ долларигача экан", - дея келтиради нашр.

Журнал шунингдек, "Диплом ишини сотиб олган мутахассис бу йўл билан олган билим ва кўникмаларини амалда татбиқ эта олармикан, бу билан нафақат бошқаларни, аввало, ўзини алдамасмикан?", - деган саволларни ўртага ташлаган.