ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари “кутилмаган вазият туфайли” 7 март жадвалига ўзгариш киритганини хабар қилди.
Ўзгаришлар Тошкентдан Франкфурт, Милан ва Бишкекка учувчи парвозларга таалуқли бўлади. Хусусан, ушбу парвозлар учиш ва қўниш вақтлари ўзгартирилди:
HY-231 Тошкент - Франкфурт парвози соат 09:30 га кўчирилади, манзилига етиш вақти 12:00.
HY-255 Тошкент - Милан ҳам 09:30 да учиб, Миланга – 12:30 да етиб келади.
HY-777 Тошкент - Бишкек парвозининг учиш ва қўниш вақтлари 10:20 – 12:30га ўзгартирилди.
Ўзбекистон ҳаво йўллари ушбу ноқулайликлар учун йўловчилардан кечирим сўрайди ва қўшимча маълумот учун авиакомпания билан боғланишни сўрайди.