Ўзбекистон Россиядан гўшт-сут маҳсулотларига қўйилган таъқиқини бекор қилишни сўрамоқда

Россия Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятни ўрганиб чиқиб ушбу масалани кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан қайта ишланган гўшт-сут маҳсулотларини олиб киришга қўйилган карантин таъқиқини бекор қилишни сўрамоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ўзбекистондан Россияга 5 килограмгача мева олиб киришга рухсат берилди

Россия томонидан ушбу таъқиқ Ўзбекистонда 2003 йилда ҳайвонларда оксим (ящур) касаллиги аниқланганидан сўнг киритилган.

Хабарда айтилишига кўра, Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин ушбу масалани кўриб чиқишда ёрдам беришга ваъда берди.

“Ўзбекистон Давлат ветеринария қўмитаси республикадаги эпидемиологик вазият ҳақидаги маълумотни яна бир бор юбориш ва керак бўлса оксим касаллигига биргаликда кураш чораларини ишлаб чиқишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Бироз олдин Россия қишлоқ хўжалиги назорати хизмати йўловчилар юкларида 5 килограмгача мева олиб келишга доир қўйилган таъқиқ бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.