ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Ўзбекистонда UzCard тўлов тизмида қисқа муддатли узилишлар юзага келди, хабар қилди Sputnik Ўзбекистон агентлигига компания матбуот хизмати.
Uzcard тизими фаолиятидаги қисқа муддатли узилишларга транзакциялар сонининг ошгани сабаб бўлган.
Uzcard фаолияти яқин 3-4 соат ичида тикланади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тизимдаги носозлик эркакларнинг Халқаро хотин-қизлар байрамида совға олиш учун йиғиб қўйган пулларини тежашга ёрдам беради, дея ҳазил қилишган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида UzCard чакана тўлов тизимида дастурий носозлик юз берган эди, натижада банк карталари бўйича барча турдаги операциялар, шу жумладан, савдо терминали орқали тўловларни қабул қилиш ва банкоматлар орқали нақд пул олиш операциялари тўхтатилган эди.