Туризм соҳаси 2018 йилда рекорд даражада ривожланди

Экспертлар фикрига кўра дунё миқёсида 2018 йилда туризм соҳаси рекорд даражада ривожланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар – Sputnik. Туризм соҳаси улуши 2018 йилда дунё ЯИМининг 10,4 %ини ташкил қилди, ушбу соҳада ўсиш сурати ахборот технологиялари соҳасига қараганда 2 баравар юқори натижа кўрсатди, деб хабар қилмоқда Россия туроператорлар ассоциацияси.

Туризм қўмитаси Самарқанд логотипини ишлаб чиқди

Жаҳон туризм қўмитаси йиллик ҳисоботига кўра, 2018 йилда туризм бозорининг умумий қиймати 8,8 триллион долларни ташкил қилди, соҳада сўнгги 8 йилда тўхтовсиз ўсиш кузатилмоқда.

Хусусан, 2018 йилда ишлаб чиқариш соҳасида +4%, туризм соҳасида + 3,9 %, соғлиқни сақлаш соҳасида + 3,1 %, ахборот технологияларида + 1,7 %, молия хизматларида + 1,7 % ўсиш кузатилган.

Туризм соҳасининг умумий даромадидан 71,2 % - бу ички сайёҳлар улуши, қолгани эса – хорижий сайёҳлардан олинган даромадлардир. Соҳада ўтган йил бутун дунё бўйича 318 миллион киши ишлаган (ҳар 10 иш ўрнидан бири) ва сўнгги 20 йилда туризм соҳасида 20 % янги иш ўринлари яратилган. 

Ҳисоботда айтилишига кўра, туризм соҳаси келгуси 10 йил давомида ривожланиш давом этади ва келажакда қўшимча 100 миллион янги иш ўринлари яратилади.