Ставрополдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам борми – ТИВ жавоби

Кеча хорижий ва маҳаллий ОАВда Ставрополь ўлкасининг Кочубей туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Россиянинг Ставрополь ўлкасининг Кочубей туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларга  Ўзбекистон ТИВ расмий баёнот берди.

Ставропольдаги ЙТҲда 6 нафар Озарбайжон фуқароси қурбон бўлди

“Шу муносабат билан жабрланганларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими тезда ўлка ва туман давлат тузилмалари вакиллари билан боғланиб, ЙТҲ қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг йўқлиги тўғрисидаги расмий хабар олди”,  -дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 6 март куни хорижий ва маҳаллий ОАВда Ставрополь ўлкасининг Кочубей туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.