Байрамона кайфият: Пойтахт ҳокимлиги аёлларни 8 Март байрами билан қутламоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аёлларга яхши кайфият улашмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан эрта тонгдан пойтахт кўчаларида янгиланиш фаслининг илк айёми - 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аёлларга яхши кайфият улашиш мақсадида гул ва нишонлар тақдим этилмоқда.

“Акция, хусусан, “Буюк Ипак йўли”, “Олмазор”, “Халқлар дўстлиги” бекатлари олдида ташкиллаштирилган. Кўнгиллилар аёлларга яхши кайфият улашиш мақсадида гул ва 8 рақами акс этган кўкрак нишони тақдим этмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, пойтахт кўчаларида ўрнатилган катта экранларда ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида аёллар исмлари билан ёзилган байрам табригини ҳам кузатиш мумкин.