Ҳиндистонда фил назоратчини устига ўтириб, ўлдирди

Ҳиндистоннинг Коттаям округида улкан фил йиқилиб тушган назоратчининг устига ётиб олди
Sputnik

Ҳодиса акс эттирилган видеоролик YouTube-каналда CCTV tape томонидан эълон қилинган. Видео тагидаги ёзувда айтилишича, эркак слонга шлангадан суп сепиб, уни шу тарзда ювинтиришга ҳаракат қилган. Назоратчи ҳайвонни буриш мақсадида, уни бир неча марта таёқ билан урган, аммо кутилмаганда, у ўзини бошқара олмай, йиқилган ва ҳушидан кетган. Шу пайт фил ён томонга ағдарилган ва эркак жонивор тагида қолган.

Орадан бир оз вақт ўтгач, бошқа назоратчи югуриб келган ва филни ўрнидан турғизган. Жабрдийда касалхонага олиб борилган бўлса-да, аммо уни қутқариш насиб қилмаган.