Тошкентда йўл четидаги бетон тўсиққа урилган автобус тафсилотлари – видео

Тошкентда автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Тошкентда автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган автобус ҳақидаги тафсилотларни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, бугун, 6 март куни Шайхонтоҳур туманидаги Нурафшон кўчасида 18-автобус саройи тасарруфидаги 27-сонли, “Чорсу савдо маркази-Кўкча оқлон маҳалласи” йўналишида қатновчи ISUZU русумли автобус ҳайдовчиси 53 ёшли Абдулла У. бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Йўловчилардан бири енгил тан жароҳати олган ва шифохонага олиб борилган. Шифохонада йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.