Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 5 март куни қабул қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди.

Тошкентда доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибига ўзгартириш киритилди

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-каналининг маълум қилишича, ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 5 март куни қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 79 та ташкилот мавжуд эди.