Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилмаяпди – пойтахтда қалин туман

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган самолётлари захира аэропортларига йўл олмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган самолётлари захира аэропортларига йўл олмоқда, деб хабар қилди компаниянинг матбуот хизмати.

Пулковода йўлакдан чиқиб кетган самолёт Тошкент аэропортига етиб келди

Хабарда қайд этилишича, бунга Тошкент шаҳрида эрта тонгдан тушган қалин туман сабаб бўлган.

Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг HY252 рейс билан Париж – Тошкент йўналиши ва HY202 рейси билан Лондон-Тошкент  йўналиши бўйича учиб келган самолётлари Самарқанд халқаро аэропортига йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкентдан Санкт-Петербургга учган самолёти "Пулково" аэропортига қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.