Россия Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонга келади

Музокаралар давомида Тошкентда кўптармоқли замонавий тиббий марказни қуриш ҳамда РФ тиббий олийгоҳларидан бирининг филиалини очиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова 6-7 март кунлари Ўзбекистонга ташриф уюштиради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ.

Россиядаги ўзбек маҳсулотлари: Онищенко асосий муаммо ҳақида гапирди

Музокаралар давомида Тошкентда кўптармоқли замонавий тиббий марказни қуриш ҳамда РФ тиббий олийгоҳларидан бирининг филиалини очиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Вазирлик маълумотига кўра, Скворцова академик В.Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия тиббий маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий кардиология тиббий маркази ва Ўзбекистоннинг қатор тиббий муассасалари фаолияти билан танишиб чиқади.