Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги ва рақиби маълум

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Исроил Мадримов Санкт-Петербургдаги турнирда энг яхши боксчи бўлди

Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, Мадримов 9 март куни АҚШда венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши рингга чиқади.

Маълумот учун, Фрэнк шу пайтгача профессионал боксда 26 марта рингга кўтарилиб 24 бор зафар қучган. Ғалабаларининг 23 тасида рақибини нокаутга учратган ва 2 бор мағлуб бўлган.

Исроил Мадримов айни пайтда WBA йўналиши бўйича жаҳон рейтингининг тўққизинчи поғонасида турибди.