Энди "Лукойл" Ўзбекистон ички бозорига ҳам газ етказиб беради

Дастлабки шартномага кўра, ишлаб чиқарилаётган газнинг 100 % Хитойга экспорт қилишини керак эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва Россиянинг “Лукойл” компанияси Қандим конидан қазиб олинаётган газнинг бир қисмини Ўзбекистон ички бозорига етказиб бериш ҳақида келишиб олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости “Лукойл” раҳбариятига асосан.

Лукойл директори Ўзбекистон шимолидан нефть қидиришини айтди

Лукойл вице-президенти Азат Шамсуаров айтишига қараганда, 2018 йилда Ўзбекистон томонида республика ички бозорига етказиб берган газ учун 600 млн. долларлик қарздорлик ҳосил бўлган. Ўтказилган музокаралар давомида ушбу қарзни тезкор қайтаришнинг имкони йўқлиги ва уни 2 йил ойма-ой равишда бўлиб бўлиб қайтаришга келишиб олинган.

Келажакда ҳам ана шундай қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисобга олган ҳолда "Лукойл" ва "Ўзбекнефтгаз" орасида янги келишув имзоланган.  

“Биз келажакда ҳам йилига 5 миллиард тоннагача бўлган ҳажмдаги газни Ўзбекистон ички бозорига экспорт нетбэк нархидан 12,5 %ли чегирма билан етказиб беришга келишиб олдик. Ўйлаймизки, эришилган ушбу келишувлар келажакда лойиҳаларимизни амалга ошириш ва  киритилган сармояларни қайтариш учун мустаҳкам пойдевор яратади”, - деди Шамсуаров.  

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” ва “Лукойл” орасида имзоланган шартномага кўра, Россия компанияси киритилган инвестиицияларни ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни экспорт қилиш эвазига қайтариб олиши керак эди. Шунинг учун ҳам мажмуанинг 100% маҳсулоти Хитойга экспорт қилиниши режалаштирилган эди.   

2018 йилда ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасига “Лукойл” компанияси 8 миллиард доллар миқдорида сармоя киритган. Мажмуанинг йиллик қуввати - 14,5 миллиард метр куб газни ташкил қилади. Келажакда шундан 5 млрдгача бўлган миқдори Ўзбекистон ички бозорига етказиб берилиши мумкин.