Тверьда ўзбекистонлик автомобиль олиб қочди

Мигрант "Нива" автомобилини олиб қочган ва сўнгра техникани бошқа бир ҳудудда ташлаб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Тверьда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда Тверь маҳаллий нашрлари.

Мигрант жасадини жўнатиш ҳаражатларини ким қоплаши керак - ТИВ жавоби

Марказий Осиё фуқароси Тверьнинг Заволжье туманида яшовчи фуқаронинг ВАЗ 2121 автомобилини олиб қочган.

Сал кейин машина Большие Перемерки посёлкасида аниқланган. Шундан сўнг полиция ходимлари машина ўғрисининг ўзини қўлга олганлар.

Мигрант томонидан содир этилган жиноят ўрта оғирликдаги жиноят сифатида баҳоланмоқда. Ўзбекистон фуқароси беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Айни вақтда у ҳибсга олинган.