Путин ракеталар бўйича ўта муҳим фармонни имзолади

Россия Америка томонидан ушбу шартнома бўйича бузилган мажбуриятлар тикланмагунча ёки унинг амал қилиши бекор қилинмагунча Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бажаришни тўхтатади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бажарилишини тўхтатишга оид фармонни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости Кремль матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

АҚШ Европада қурол жойлаштирса, Россия ўз ракеталарни АҚШга йўналтиради - Путин

Ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Таъкидланишича, Россия Америка томонидан ушбу шартнома бўйича бузилган мажбуриятлар тикланмагунча ёки унинг амал қилиши бекор қилинмагунча Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бажаришни тўхтатади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу шартнома Михаил Горбачев ва Рональд Рейган томонидан 1987 йилнинг декабрида имзоланган эди. 1991 йилнинг июнь ойига келиб шартнома бажарилган: Совет Иттифоқи 1846 дона, АҚШ эса 846 дона ракета комплексларини йўқ қилган. Бироқ, АҚШ етакчиси Дональд Трамп 2 февралдан бошлаб АҚШ ушбу шартномадан чиқишини эълон қилди. Россия шартнома мажбуриятларига қатъий риоя қилиб келаётганини бир неча бор маълум қилган эди.