Тимати депутатни ҳақорат қилгани учун жазоланди

Москва шаҳрининг Мешан туман суди рэпер Тимати (Тимур Юнусов)ни Пермь ўлкаси парламентининг собиқ депутатини ҳақорат қилишда айбдор деб топди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Москва шаҳрининг Мешан туман суди рэпер Тимати (Тимур Юнусов)ни Пермь ўлкаси парламентининг собиқ депутатини ҳақорат қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Тиматининг Тошкентдаги концерти бошқа жойга кўчирилди

Хабарда қайд этилишича, суд собиқ депутат Александр Телепневнинг даъвосини қисман қондириб,  рэпер Тиматига шикоятчига 30 минг рубль (459 доллар) миқдорда жарима тўлаш мажбуриятини юклади.

2018 йилнинг февралида “Маданият уйи” клубига ташриф буюрган депутат Телепнев ва унинг дўсти артист DJ Smash (Андрей Ширман)ни дўппослашган. У турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Тимати DJ Smash᾽нинг шифохонадаги палатасида видео ёзиб, Instagram саҳифасига жойлаштирган. Собиқ депутат Телепнев Тиматининг айрим гапларини шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига доғ туширувчи деб ҳисоблаган ва рэпердан ўзининг фойдасига 500 минг рубль (7600 доллар) маънавий зарар ундиришни сўраб даъво аризасини киритган.