Мирзиёев кутилмаганда дўконга кириб, нархларни текширди – видео

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида кутилмаганда замонавий гипермаркетлардан бирига кириб, нархларни текширди.
Sputnik

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида кутилмаганда замонавий гипермаркетлардан бирига кириб, дўкондаги маҳсулот нархларини текширди.

Президент дўконлардаги нархлар билан танишиб чиқиб, расталарни маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш зарурлигини қайд этган.

Президентнинг фикрига кўра, бу ўз навбатида нархларни пасайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.