Бекободда 16 ёшли йигит 52 ёшли фуқарони уриб ўлдириб қўйди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги марказий деҳқон бозори олдида 16 ёшли йигит 52 ёшли фуқаронинг юзига қўли билан урган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги марказий деҳқон бозори олдидаги йўлакда 16 ёшли йигит 52 ёшли фуқаронинг юзига қўли билан урган.

Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2019 йил 3 март куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри Ўзбекистон кўчасида жойлашган марказий деҳқон бозори олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагида 16 ёшли йигит ўзаро жанжал оқибатида Бекобод шаҳрида яшаган 52 ёшли фуқаронинг юзига қўли билан урган. Жабрланувчи эса боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.

Хабарда айтилишича, жабрланган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда жиноятчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.