ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Германиянинг энг машҳур мусиқий жамоаларидан бири Арабески (Arabesque) гуруҳи солисти Микаэла Роуз узоқ йиллар давомида ўз отасини қидиргани экан.
Унинг онаси ўлими одидан отаси Совет Иттифоқидан келган ўзбек ё тожик бўлганлигини айтган. Шундан сўнг Микаэлада қариндошларини топишга умид пайдо бўлади.
Яқинда эса унинг орзуси ушалди. Россиянинг ОРТ телеканалидаги "Пусть говорят" телекўрсатуви Микаэлага ўз отасининг қариндошларини топишга ёрдам берди.
Машҳур хонанданинг қариндошлари ҳозир ҳам бухорода яшар экан. Воқеа қандай бўлганини бир бошидан қуйидаги видеода томоша қилинг.